Маълум қилинишича, Президентимизнинг “Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, 2021 йил 15 майдан бошлаб жисмоний шахсларга таксичилик фаолияти билан шуғулланиш бўйича енгилликлар берилган.

Унга кўра, жисмоний шахслар “Енгил автотранспорт воситаларида йўловчиларни ташиш” фаолияти билан якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиши лозим. Шу билан бирга, жисмоний шахслар таксичилик қилиши учун лицензия варақаси ҳам олишлари керак бўлади.

Бу фаолият билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар республика ҳудудида фаолиятини олиб бориш жойидан қатъи назар, 2021 йил учун ҳар ойлик 150 минг сўм миқдорида қатъий ва белгиланган миқдордаги ижтимоий солиқни тўлайди. Шунингдек, лицензия варақаси учун йилига 245 минг сўм давлат божи ундирилиши қайд этилди.

Шунингдек, 2021 йил 1 сентябргача ЯТТ сифатида давлат рўйхатидан ўтганлик учун давлат божи ундирилмаслиги таъкидланди.