Якунига етган мавсумни Молдованинг “Шериф” клуби сафида ўтказган ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев жамоаси билан хайрлашди.

Польшанинг “Легия” клуби аъзоси бўлган  Жасур мавсумни ижара асосида “Шериф”да ўтказганидан хабарингиз бор. У “Шериф” сафида  Чемпионлар лигасида иштирок этиб, Мадриднинг “Реал” клуби дарвозасига гол киритди ва жамоасининг 2:1 ҳисобидаги сенсацион ғалабасига ҳисса қўшди. Шунингдек, у клуби сафида Молдова чемпионига айланди.

Хўш, Жасур энди қаерга йўл олади? 24 ёшли футболчи сал олдинроқ мавсум якунлангач, фаолиятини Европада давом эттирмоқчи эканини, унга Португалия клубидан таклиф борлигини айтган эди. Шундай экан, балки уни янги мавсумда Португалия клубларидан бири сафида кўрармиз.