– унумдорлик ва пахта ҳосилдорлигини ошириш, алмашлаб экиш ва суғоришнинг янги технологияларини жорий этиш, ўсимликлар ҳимояси хизматларини йўлга қўйиш ва замонавий лабораторияларни барпо этиш учун ердан фойдаланувчи (кластер)ларга бюджетдан ҳар 1 гектарга 1 миллион сўмдан субсидия ажратилади;

– пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни оширганлик учун солиқ имтиёзлари тупроқ бонитировкаси таҳлили натижалари бўйича тупроқ унумдорлиги ошган ердан фойдаланувчиларга татбиқ этилади;

 – ер солиғи бўйича имтиёзлар 3 йил муддатга амал қилади.

Субсидия ажратиш тажрибаси тегишли рўйхат бўйича 13 та туманда синовдан ўтказилади.