Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва ЙИ ўртасидаги кенгайтирилган шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги келишув лойиҳаси бўйича музокаралар жараёни билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ва кун тартиби ҳамда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда умумий кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.