Ушбу ҳолат Кадастр агентлигининг одоб-ахлоқ комиссияси томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди, деб хабар беради Кадастр агентлиги ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, ҳолат шу йилнинг 3 май куни Кадастр агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда бўлим бошлиқлари иштирокида ҳудудда ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ва улардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш бўйича белгиланган вазифаларни ижросини бажарилиши ҳамда юридик ва жисмоний шахслар томонидан юборилган мурожаатларни ўз вақтида сифатли кўриб чиқиш бўйича ўтказилган таҳлилий, танқидий йиғилиш жараёнида содир бўлган.
Бошқарма бошлиғи йиғилиш давомида ходимлар томонидан йўл қўйилган камчиликларни таҳлил қилиш вақтида асабларини жиловлай олмаган.
Агентлик томонидан бошқарма бошлиғига ножўя сўзларни ишлатгани учун «ҳайфсан» интизомий жазо чораси қўлланилди ҳамда тушунтириш ишлари олиб борилди.
"Кадастр агентлиги бу каби ҳолатларни ўз ҳолига ташлаб қўймайди. Ходимларнинг ишчанлик кайфиятига ҳамда меҳнат самарадорлигига таъсир қилиши мумкин бўлган ҳолатлар жиддий назоратга олинади ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда жазо чоралари қўлланилади", дейилади хабарда.