Унда сенаторлар, Қўмитанинг экспертлар гуруҳи аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари доимий комиссиялари раислари, вазирлик ва идоралар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мажлисда Сенатнинг йигирма учинчи ялпи мажлисида муҳокама қилинадиган масалалар дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

Хусусан, мажлисда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи дастлабки тарзда муҳокама қилинди.

Муҳокама жараёнида Қўмитанинг йўналишлари билан боғлиқ тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари Давлат дастури доирасида амалга оширилган йирик лойиҳалар ва ишлар ҳақида батафсил маълумот тақдим этди.

Кўриб чиқилган масалалар юзасидан Қўмитанинг тегишли қарорлари қабул қилинди, деб хабар беради Олий мажлис Сенати матбуот хизмати.