Унда Агентлик раҳбарияти, соҳа мутахассислари, ташкилот ва идоралар матбуот котиблари, журналистлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди. Тадбирда АОКА директори Асаджон Хўжаев иштирокчиларга лойиҳа тўғрисида тушунтириб ўтди ҳамда Агентлик олдига қўйилган вазифалар моҳияти ҳақида сўзлаб берди.

Айтиш керакки, мазкур дастур лойиҳаси уч асосий блокдан иборат:

➖"Оммавий ахборот воситалари ва давлат ҳокимияти органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик механизмини такомиллаштириш";

➖"Оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни кучайтириш юзасидан  ташкилий, таркибий ва иқтисодий  чора-тадбирлар";

➖"Оммавий ахборот воситалари соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш".

Лойиҳага мувофиқ, мазкур масалаларни босқичма-босқич ҳал этиш орқали мамлакатда очиқлик сиёсати, ОАВни қўллаб-қувватлаш, соҳага муносиб кадрларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш таъминланади.

Хусусан, ОАВни қўллаб-қувватлаш тизимини  такомиллаштириш, турли рағбатлантириш имтиёзларини қўллаш, босма нашрларни рақамлаштириш, журналистларни ҳимоя қилиш, уларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, теле ва радиоканаллар учун махсус грантлар ажратиш, журналистлар учун махсус ўқув амалиётларини ташкил этиш каби муҳим масалалар лойиҳада ўз аксини топган.

Тадбирда мутахассислар ҳамда журналистлар сўзга чиқиб, дастур лойиҳаси ҳақида ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар. Ушбу масалалар бўйича таклифларни Агентликка тақдим этиш ҳамда келгуси муҳокамаларда иштирок этишга тайёр эканликларини билдирдилар.