Қурилмада таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун барча моддий-техник ресурслар ва эхтиёт қисмлар тайёр ҳолатга келтирилган. Қурилмани сифатли таъмирлаш натижасида унинг тўхтовсиз барқарор, ишончли ишлашини ва белгиланган режа кўрсаткичларининг ўз вақтида бажарилишига эришилади.
Қурилма таъмирлаш учун тўхтатилган даврда Муборак газни қайта ишлаш заводидаги газни қайта ишлаш қурилмаларининг иш режимлари оптималлаштирилади. Натижасида қайта ишлаш жараёнига узатилаётган умумий газ хажми кунлик 3,0 млн куб метрга қисқартирилишининг олди олинмоқда.
Айни пайтда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва завод мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан қурилмани режали таъмирлаш ишлари муваффақиятли амалга оширилмоқда.
Маълумот учун: Муборак газни қайта ишлаш заводи, Қашқадарё вилояти, Муборак тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1971 йилда ишга туширилган. 4-цехнинг Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш 14-сонли қурилмаси 1985 йил ишга туширилган бўлиб, у йилига 1,5 млрд куб метр газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қувватига эга.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати