Танлов Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ўтказилди.

Таъкидланганидек, жорий йилда Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ташаббуси билан 60 та лойиҳани ўз ичига олган “Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ” медиа-дастури қабул қилинди. Лойиҳа доирасида вазирлик ва идоралар, корхоналар билан тузилган ҳамкорлик шартномалари асосида уларнинг фаолияти кенг ёритилди.

Тадбирда қатор номинациялар бўйича муносиб деб топилган танлов ғолиби ва совриндорлари эълон қилинди. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот хизмати танловнинг “Йилнинг энг яхши матбуот хизмати” номинацияси ғолиби этиб топилди. 

Тантанали  маросимда “UZBEKISTAN MEDIA AWARD 2021” ижтимоий медиа маҳсулотлар танлови ғолиб ва совриндорларига диплом, статуэтка ва қимматбаҳо совғалар топширилди, деб хабар беряпти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати.