Оқибатида жойларда сел келиши ҳолатлари ҳам кузатилмоқда.
Жумладан, Қашқадарё вилоятининг Китоб, Қамаши, Ғузор ва Деҳқонобод туманларидаги ариқлар, лотоклар ва бошқа сув ўтказиш иншоотларидан йиғилган ёмғир сувларининг тошиб чиқиши билан боғлиқ ҳодисалар юзага келган.
Хусусан, Китоб тумани «Кўхсор» МФЙ ҳудудида адирликларда кучли ёмғирлар ёғиши туфайли тўпланган сувлар «Жовуз» кишлоғидан оқиб ўтувчи сел йўлидан ўз оқими бўйлаб оқиб ўтган. Аҳоли ва хонадонларга зиён етмаган.
ФВВнинг маълум қилишича, айни пайтда ушбу туманларда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳам фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими (ФВДТ) органлари куч ва воситалари томонидан ёғингарчилик оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.