Вилоят ИИБ берган маълумотга кўра, чақнаш натижасида автомашинага зарар етган, бироқ бирор шахс тан жароҳати олмаган.

Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Кўкдала туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

"Ҳурматли ҳайдовчилар! Сиқилган ёки суюлтирилган газ балонлари ўрнатилган транспорт воситасини техник созлигига доимий равишда эътибор қаратишингизни сўраб қоламиз", дейилади хабарда.