«Некция-2» русумли автомашина «Навоий- Зарафшон» йўналиши бўйича ҳаракатланиб бориб, йўлнинг ўнг четидаги бетон тўсиққа урилган.

Натижада автомашинанинг 42 ёшли ҳайдовчиси «бош мия шикастланиши, бош мия лат ейиши оғир даражаси, бош очиқ жароҳати»ни олган.

Зарафшон шаҳар 3-сонли ТСҚда кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этган, деб хабар беради Навоий вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.