Дастлабки маълумотларга кўра, бугун куни соат 11:00ларда, Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Фозилтепа кўчасида ҳайдовчи, «Матиз» русумли автомобиль ҳайдовчиси оралиқ масофани сақламаганлиги оқибатида, ушбу кўчада жойлашган «Боғишамол» истироҳат боғи рўпарасида, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган «Дамас» русумли автомобилга урилган. Зарб оқибатида «Дамас» ўзидан олдинда тўхтаб турган «Матиз»га, зарб оқибатида «Матиз» ўзидан олдинда тўхтаб турган яна бир «Матиз»га, ушбу «Матиз» эса зарб оқибатида ўзидан олдинда тўхтаб турган ҳайдовчи, «Некция» русумли транспорт воситасининг орқа томонига тўқнашган.

ЙТҲ натижасида масофа сақламаган «Матиз» русумли автомобилнинг 22 ёшли ҳайдовчиси ва «Дамас» русумли автомобилнинг 29 ёшли ҳайдовчиларига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати.