Мурожаатга кўра, Фарғона халқа йўлида ҳаракатланиб кетаётган У.Х бошқарувидаги “HOWO” русумли, давлат рақами 40 А 474 ХА бўлган юк автомабили бошқарувини йўқотиши натижасида Фарғона шаҳар Фурқат МФЙ Баҳор кўчаси 92/921-уйда яшовчи фуқаро Ў.Ю.нинг яшаш уйига бориб урилган. 

Содир этилган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида Ў.Ю.нинг яшаш уйига зарар етган. Ходиса оқибатида тан жароҳати олган ва жабрланганлар йўқ.

"Ҳурматли ҳайдовчилар, йўл харакати хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг, автомобилингизни техник ҳолатини тўлиқ кўздан кечиринг, ҳаракатланганда ҳушёрликни оширинг", дея огоҳлантиради ФВБ Матбуот хизмати.