Ҳозирги кунда туманда жами 177 нафар ёлғиз кексалар ва ногиронлар рўйхатга олинган. Шундан 137 нафари уйда ижтимоий хизматга муҳтож ёлғизлар, 40 нафари эса 19 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан таъминланувчи ёлғиз кексалар ҳамда ногиронлар ҳисобланади.
Прокуратура томонидан ушбу шахслар билан “хонадонбай” ва “фуқаробай” юриб ўтказилган учрашувлар якуни бўйича, уларнинг 10 нафарида маиший техника воситаларига муҳтожлиги борлиги аниқланди. Мазкур масала ҳомийлар кўмагида ечим топилиб, 1 нафарига телевизор, 1 нафарига кир ювиш машинаси, 4 нафарига музлаткич ва 4 нафарига микротўлқинли печ ва газ плиталари етказиб берилди.
Шунингдек, 2 нафарига ҳасса, 4 нафарига Тахиатош туманидаги сиҳатгоҳда соғломлаштириш учун йўлланма олиб берилди. 55 нафари малакали шифокорлар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга соғлиғи ҳолатига кўра 18 турдаги дори-дармон воситалари зарурлиги аниқланиб, ушбу дориларнинг етказиб берилишини туман прокуратураси ўз назоратига олди.
Минажатдин ҚУТЛИМУРАТОВ,
“Янги Ўзбекистон” мухбири