Таъкидланишича, об-ҳаво шароити кузги тунлам, шира, трипс, зарарли хасва каби зарарли ҳашаротлар, илдиз чириши, гоммоз ва фузариоз, моналиоз, занг, сариқ доғланиш, септориоз, ун шудринг, калмараз, қора бактериал рак ва бошқа касалликларининг ривожланишига олиб келади.
Ҳашаротларнинг ривожланиши ва тарқалишини олдини олиш учун агротехник тадбирларни амалга ошириш, зараркунанданинг хафви миқдорини аниқлаш учун феромон тутқичлардан ва энтомофаглар, яъни фойдали ҳашаротлардан фойдаланиш; иқтисодий зарар юқори бўлганда кимёвий препаратларни қўллаш тавсия этилади.
Биолабораторияларда 2023 йил мавсуми учун 1 миллиард 376 миллион дона олтинкўз, 1 минг 498 кг трихограмма ва 265 миллиард дона бракон энтомофаглари кўпайтирилиб, 226 минг гектардан ортиқ ғалла ва бошқа экин майдонларига тарқатилди.