Вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Д.Аллаев ҳамда Китоб тумани ҳокими А.Закиров янги йил кириб келиши арафасида электр иситиш жиҳозларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида ёнғиндан жабр кўрган Китоб тумани "Обод" ва "Севаз" МФЙлардаги 2 та хонадон эгалари ҳолидан хабар олишди.

Хонадон эгаларига ҳамдардлик билдирилиб, моддий маблағ ва озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. Шунингдек, ёнгиндан зарар кўрган яшаш уйларни қайта қуриш учун ҳокимлик тарафдан амалий ёрдам кўрсатилиши маълум қилинди.