АҚШ ва мексикалик бир гуруҳ олимлар сичқонларга тажриба ўтказишди ва улар ёнғоқ билан озиқлантирилди. Ёнғоқ билан озиқланган кемирувчиларнинг ортиқча вазнга эга бўлиши ва диабетга чалиниш эҳтимоли камроқ эканлиги кузатилди.
Бунинг сабаби шундаки, ёнғоқ таркибидаги полифеноллар энергия сарфини оширади, танадаги ёғ концентрациясини, организмдаги дисбактериоз ва яллиғланишни камайтиради, мушакларни мустаҳкамлайди. Шунингдек, ушбу маҳсулот қандли диабет, жигар касалликларининг олдини олишда самара беради, деб хабар беради mir24.tv.