Чоршанба куни эрталаб Шимолий Корея томонидан учирилган баллистик ракеталар қисқа масофага мўлжалланган, деб хабар берди Yonhap ахборот агентлиги Жанубий Корея ҳарбий расмийларига таяниб.
Аввалроқ Корея Республикаси штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси камида битта баллистик ракета учирилгани ҳақида хабар берган эди. Энди Сеул бир нечта снарядлар ҳақида гапиряпти.
“Бизнинг қуролли кучларимиз 8:10 атрофида Хванхэ-Пукто вилояти Чунхва туманидан [уезддан] шимоли-шарққа учирилган қисқа масофали баллистик ракеталар деб баҳоланган бир нечта ракеталар учирилганини аниқлади”, дейилади қўмитаси хабарида.
Ҳарбийлар қўшимча учиришларга тайёрлигини ва АҚШ ва Япония билан маълумот алмашишини қўшимча қилди. Yonhap агентлигига кўра, чоршанба куни учирилган ракеталар Япон денгизига эмас, қуруқликка тушган. Жанубий Корея ҳарбийлари бу синов 2024 йил 18 сентябрда учирилган янги Хвасон-11ДА-4,5 тактик ракетаси бўлганини инкор этмади.
Бу июнь ойи бошида ҳокимиятга келган Президент Ли Чжэ Мён давридаги биринчи ва 2025 йилда бешинчи бор ракетанинг учирилиши ҳисобланади.
Келаси ҳафта Жанубий Кореянинг Кёнжу шаҳрида Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммити бўлиб ўтади. АҚШ Президенти Дональд Трамп тадбирдан бир неча кун олдин Жанубий Корея ярим оролига келиши кутилмоқда, деб хабар берди tass.ru.