Yonsei University вакиллари билан онлайн шаклидаги учрашув Халқаро ҳамкорлик бўйича Корея агентлиги офиси (KOICA) кўмагида Ўзбекистонда бўлиб ўтди.

Корея Республикаси ўзининг халқаро ҳамкорлигининг бугунги босқичида ҳудудий жиҳатдан Ўзбекистон Республикасини ҳам ўз ичига оладиган «Шимолий лойиҳа»га катта эътибор қаратади. Бу ерда асосий устувор этиб таълим ва тиббиёт белгиланган.

Буни онлайн учрашув давомида Корея Республикасининг нуфузли билим юртлари учталиги ва дунёнинг энг яхши ТОП-100 таркибига кирадиган Ёнсе университети тиббиёт коллежининг гуманитар ва ижтимоий фанлар кафедраси доценти Юн Сан Чхоль ва мазкур коллеж педагоги Ли Ире ҳам таъкидлади.

Ҳозирги вақтда Ёнсе университети томонидан Тошкент Педиатрия тиббиёт институти билан биргаликда қўшма лойиҳани амалга ошириш бошланган. Корея университети вакиллари лойиҳанинг 4 йилга мўлжаллангани, шунингдек Ўзбекистон Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси кўмаги кўзда тутилган режанинг катта самарали ва натижадорлигини қўлга киритишга ёрдам беришини таъкидлади.

Учрашувда Корея Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимининг замонавий услублари Ўзбекистоннинг ҳудудий тиббиёти даражасига катта ижобий таъсир этиши, хусусан, энг долзарб мавзулардаги вебинарлар мамлакат вилоятлари шифокорлари орасида жуда талабгор эканлиги таъкидланди.

Онлайн шаклдаги учрашув соғлиқни сақлаш тизимининг деярли барча манфаатдор мутахассисларига ўзларининг касбий даражасини ошириш, халқаро экспертлар билан суҳбатлашиш ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш имконини беради.

Музокаралар давомида ҳамширалик таълимига инновацион ёндашиш мавзуси фаол муҳокама этилди. Корея модели асосида бу соҳада ўрта тиббиёт ходимларининг роли ва аҳамиятини, мутахассисларининг малакасини кескин ошириш мумкин. Мазкур масала муҳокамасида Ёнсе университети Ҳамширалар коллежининг доцентлари Ким Сан Хи ва Чой Инкен иштирок этдилар.

Томонлар ҳамширалик таълими инновацион модели бўйича илк лойиҳани Ўзбекистон коллежларининг бири базасида амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, мазкур йўналишни келгусида ишлаб чиқиш бўйича келишиб олдилар.

Шунингдек, Миллий палата томонидан мувофиқлаштириб туриладиган Клиник протоколларни ишлаб чиқиш соҳасидаги биргаликда ишлаш имкониятлари муҳокама этилди. Ҳар иккала томон мутахассислари Клиник протоколларнинг пухта ишлаб чиқилиши, уларнинг максимал даражада амалийлиги ва халқаро стандарт талабларига мослигига эришиш аҳолига тиббий хизмат кўрсатишнинг асоси саналиши ҳақида ҳамфикр бўлдилар.

Музокаралар давомида Ўзбекистонга соғлиқни сақлаш соҳасида халқаро аккредитация бўйича органларни жалб этиш бўйича Миллий палата тажрибаси эътироф этилди. Масалан, Миллий палата ташаббуси билан Тошкентга тиббиёт муассасаларини уларнинг сифат ва хавфсизлиги борасида маълум стандартлар бўйича аккредитациядан ўтказиш билан шуғулланувчи JCI (Joint Commission International) компанияси вакиллари келган.

JCI экспертлари шифохоналарга ташрифи натижасида аккредитацияга тайёргарлик кўришга тайёргарлик бўйича муҳим тавсиялар берганлар. Бу эса ушбу жараёнга манфаатдор тиббиёт ташкилотларининг қизиқишини уйғотди.

Халқаро аккредитация ва сертификациялашнинг муҳимлигини Ёнсе университети вакиллари ҳам тасдиқлади. Улар мазкур университетдаги тиббиёт клиникаси ҳам халқаро аккредитациядан муваффақиятли ўтганлигини, ҳамда замонавий тиббиётдаги ушбу муҳим тажриба билан ўртоқлашишга тайёр эканлигини ғурур билан таъкидлади.

Кореялик ҳамкорлар Миллий палатанинг инновацион ёндашувига катта қизиқиши борлигини, ҳамда олдинда турган ҳамкорлик йўналишларини батафсил ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади, деб хабар беради Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси матбуот хизмати.