Яқинда академия профессори Р.Тўрақулов раҳбарлигидаги бир гуруҳ талаба қизлар академик мобиллик алмашинуви дастури доирасида Жанубий Кореянинг Сеул шаҳридаги Yonsei Prime Hospital клиникасида бўлди. Даволашга оид замонавий технологиялар ва илғор услублар билан танишди.
Шунингдек, клиника директори К.Хваннинг елка бўғимининг капсула усти реконструкцияси ҳақидаги маърузасини тинглади. Бу маъруза келгуси илмий-амалий фаолияти учун ғоят муҳим. Шу билан соҳага оид жаҳон стандартларини ўзлаштириб, мамлакатимиз клиникаларида татбиқ этиш имкониятини оширади.