Текширувда “Б.Н.” МЧЖга қарашли фермерларга ёқилғи тарқатиш шохобчаси моддий жавобгар шахслари томонидан жами 270,3 млн сўмлик ёқилғи мойлаш материаллари талон-торож қилинганлиги аниқланган.
Шунингдек, ушбу МЧЖ масъул шахслари томонидан “С.С.” ва “Т.И.” МЧЖларга жами 550,7 млн сўмлик ёқилғи маҳсулотлари асоссиз равишда олдиндан тўловларсиз бериб юборилиб, талон-тарож қилинганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.