Бироқ Зирянка аэропортига етиб келган самолёт Колима дарёсидаги учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди.
Самолёт бортида 30 йўловчи ва 4 экипаж аъзоси бўлган. Жабрланганлар йўқ, самолёт зарар кўрмаган. Йўловчилар аэропорт терминалига, фарзандлари билан учганлар эса меҳмонхонага жойлаштирилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага экипажнинг самолётни бошқаришдаги хатоси сабаб бўлган. Федерал ҳаво транспорти агентлигининг ҳудудий бошқармаси ушбу факт бўйича текширув ўтказишни буюрди, деб хабар беради tengritravel.kz.