Турнир рапид шахмат йўналишида, швейтсарча тизим асосида ўтказилиб, 9 тур давомида энг кучлилар аниқланди.

Мусобақа ғолиблари:

10 ёшгача бўлганлар тоифасида:

  • 1-ўрин —Фахриддинова Юлдузхон
  • 2-ўрин — Яқубжанов Отабек
  • 3-ўрин — Хайрулин Эмилиан

14 ёшгача бўлганлар тоифасида:

  • 1-ўрин — Бахтийров Хусан
  • 2-ўрин — Эргашов Нурмуҳаммад
  • 3-ўрин — Махмудов Суннатилло

18 ёшгача бўлганлар тоифасида:

  • 1-ўрин — Нормўминов Уралбек
  • 2-ўрин — Аҳмадхонов Аббосхон
  • 3-ўрин — Турғунбоев Сардор

Мусобақа нафақат шахмат маҳоратини, балки ирода, мантиқий тафаккур ва сабрни синаб кўриш майдони бўлди. Имконияти чекланган бўлишига қарамай, ёшлар чексиз интеллект ва ғалабага бўлган ишончини намойиш этдилар.

Иштирокчиларнинг ҳар бири Мираброр Усмонов номидаги халқаро хайрия жамоат фонди томонидан алоҳида совғалар билан тақдирланди, асосий совриндорлар эса моноблок, телевизор ва планшетлар билан мукофотланди.

«Ёруғ келажак» мусобақаси яна бир бор шуни кўрсатди: чекланган имкониятлар – бу чегаралар эмас, аксинча чексиз интеллект ва ғалабага бўлган ишончдир!