Хусусан, Марказий ҳарбий округнинг Навоий гарнизонидаги ҳарбий қисмда ушбу мусобақанинг ҳарбий қисм босқичи бўлиб ўтди, дея хабар қилмоқда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати.

Хабарда қайд этилишича, мубосақада муддатли ҳамда контракт асосидаги ҳарбий хизматчилар миллий кураш бўйича 66, 81, 90 ва +90 вазн тоифасида гиламга чиқишган бўлса, 80, 85, 90 ва +90 килограмм вазн тоифасида 24 килограмм тошни даст ва силтаб кўтариш баҳсларида эса ўзаро куч синашди.

Ҳар икки мусобақа давомида ҳам ҳарбий хизматчилар тўрт вазн тоифасида ғолиблик учун муросасиз ва қизғин кураш олиб борди. Мусобақа шартларини Навоий вилояти Кураш федерацияси ижрочи директори М.Норов ҳамда олий тоифали ҳакамлар Ф.Тўраев, Б.Ярматов ва Э.Эшимов адолатли ва шаффоф тарзда баҳолаб борди.

Мусобақалар якунида ғолиб ва совриндорлар ҳарбий қисм қўмондонлиги томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.