Болгария пойтахти София шаҳрида ташкил этилган спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати якунига етди. Унда терма жамоамиз аъзолари  муваффақиятли қатнашди.  Полвонларимиз битта олтин ва учта бронза медалларига сазавор бўлишди.

Олтин медални -65 килограмм вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган эркин курашчимиз Умиджон Жалолов қўлга киритган бўлса, бронза медалига яна бир эркин курашчимиз Жаъфар Чилибоев (-74 кг), шунингдек, юнон-рум курашчиларимиз Самандар Бобоназаров (-77 кг) ва Темурбек Насимов (-125 кг)  эга чиқишди.