Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерациясининг маълум қилишича, дунёнинг 50 давлатидан 516 нафар спортчи иштирок этаётган мусобақада ёш спортчимиз илк бор шоҳсупага кўтарилди.

Муҳаммад Камолов йигитлар ўртасида 10 метр масофага тўппончадан отиш дастурида яхши натижа кўрсатиб, кучли учликдан жой олди. Ҳамюртимиз фақатгина ҳиндистонлик спортчилардан пастроқ натижа қайд этди.

Мазкур дастурда 70 спортчи саралаш босқичида баҳсларга киришган эди. Финал йўлланмасини эса  8 мерган қўлга киритди. Улар орасида Муҳаммад Камоловдан ташқари яна бир вакилимиз – Вениамин Никитин ҳам медаллар учун курашди. Афсуски, Никитинга омад кулиб боқмади, у финалда саккизинчи натижани қайд этди.

Ўқ отиш бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон кубоги:

Йигитлар, 10 метр, тўппонча:

1. Шива Нарвал (Ҳиндистон)

2. Сарабжот Сингх (Ҳиндистон)

3. Муҳаммад Камолов (Ўзбекистон) ...

8. Вениамин Никитин (Ўзбекистон).