Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ўтган 3 йил давомида 231 нафар ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотлар, марказлар, университетларга қисқа муддатли илмий стажировкаларга юборилган ва ушбу мақсадларда жамғарма томонидан 8 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилган.


Дунёдаги коронавирус пандемияси сабабли 2020 йилда танловдан ўтган 261 нафар ёш олимларнинг 7 нафари илмий стажировкага юборилди.

Мамлакатимизда пандемия шароити якунланмаган бўлсада, ёш олимларни танлов асосида саралаб олиш жараёни давом этмоқда. Танловдан ўтган ёш олимлар мунтазам халқаро авиарейслар қайта тиклангач илмий стажировкага юборилиши ва бу мақсадларга 12,6 миллиард сўм йўналтириш режалаштирилган, деб хабар беради Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати.

Вазирлик томонидан илмий иш олиб бориш ва замонавий асбоб ускуналарни ишлата олиш учун билимга эга бўлиш мақсадида 14 хил йўналиш бўйича стажировкага юборилган ёшларнинг 21 фоизи тиббиёт, 16 фоизи кимё-биология, 14 фоизи физика-математика ва бошқа долзарб соҳаларни ташкил қилади.