Ёш олимларнинг қисқа муддатли илмий стажировкаларини ташкил этиш борасидаги келишувга мувофиқ, Қозоғистоннинг Караганда давлат техника университети докторантлари Тошкент давлат транспорт университети илмий лабораторияларида тадқиқот ишларини ўтказишди. Стажировка илмий тадқиқот шаклида ташкил этилди.
Қўшни давлат ёш олимлари Тошкент давлат транспорт университети таянч докторантлар ва ўқитувчилари билан илмий изланишлар олиб борди. Ёш мутахассисларнинг бу галги илмий мулоқотлари халқаро транспорт хизматларининг сифатлилиги ва оммабоплигини таъминлаш, соҳани бошқаришнинг замонавий технологиялари ва интеллектуал тизимларини жорий этишга қаратилди. Ёш олимларнинг лойиҳалари натижаларини тижоратлаштириш даражаси таҳлил қилинди. Ҳамкорликдаги илмий изланиш натижалари бўйича даврий журналларга илмий мақолалар жўнатилди.
Қозоғистонлик докторантларга самарали илмий ҳамкорлик учун малака сертификатлари топширилди.