Кинематография агентлиги “Ёшлик киностудияси” томонидан Ўзбекистон халқ артисти Хайрулла Саъдиев бадиий раҳбарлигида “Зумраша” ёш сценаристлар жамоаси ташкил этилади. 

Унда агентлик буюртмаси асосида суратга олинадиган болалар учун мўлжалланган “Зумраша” ҳажвий киножурнали учун янги ва оригинал сценарийлар ёзилади, янги услубдаги ғоялар ишланади, ёш ва иқтидорли сценаристлар кашф қилинади, дея хабар беради агентлик ахборот хизмати.