Исломбек Қутфиддинов 1991 йил 29 июлда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2011 йилда Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтининг «иқтисодиёт» факультетини тамомлаган, 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида таҳсил олган. Мутахассислиги - иқтисодчи. Оилали, 2 нафар фарзанди бор. 2017 йилда «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.
Меҳнат фаолиятини 2011 йилда Наманган шаҳридаги «Водий ёғоч савдо» хусусий корхонаси директор ўринбосарлигидан бошлаган.
Ҳозирга қадар «Имрон текстил гроуп» хусусий корхонаси директори, «Yoshlar - kelajagimiz» жамғармаси вилоят филиали раҳбари сифатида ишлаб келаётган эди.
Исломбек Қутфиддинов Илҳом ўғли Янги Наманган тумани ҳокими Жобир Абдуллаевнинг 2021 йил 21 майдаги қарори билан Янги Наманган тумани ҳокими ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Орифжон ЖЎРАЕВ,
«Янги Ўзбекистон» мухбири.