Гинзбургнинг таъкидлашича, рационимизда албатта КЎК ЧОЙ бўлиши лозим. Ушбу маҳсулот қариш жараёнини секинлаштириш, организмни ёшартириш хусусиятига эга. Шу боисдан кунига икки-уч финжондан кўк чой ичиш тавсия қилинади.
Ёшартирувчи маҳсулотлар рўйхатига шунингдек, ЗАЙТУН ЁҒИ, ЗИҒИР УРУҒИ ва БАЛИҚ ҳам киради. Бу маҳсулотлар фойдали ёғ кислотларига бой бўлиб, қон-томирларда атеросклероз ривожланишига йўл қўймайди.
Бундан ташқари, АЧЧИҚ ШОКОЛАД (шакар қўшилмаган) ҳам ёшликни узайтириш хусусиятига эга.