Тадқиқот давомида мутахассислар организмдаги энг кенг тарқалган оқсиллардан бири – ҳужайралар орасида жойлашган ва холестериннинг ҳам таркибий қисми бўлган витронектинни ўрганишди.

Бундан ташқари, у қариш натижасида келиб чиқадиган кўплаб касалликларда муҳим роль ўйнайди. Тадқиқотчилар мазкур оқсил инсон организмидаги жараёнларда, турли ҳарорат ва турли босим таъсирида ўз тузилишини қандай ўзгартириши билан қизиқди.

Маълум бўлишича, оқсил босим остида бироз деформацияланиши мумкин. Бу қондаги кальций ионлари билан осонроқ ўзаро таъсирга киришишига имкон беради ва сариқ доғ дегенерацияси ва бошқа ёшга боғлиқ касалликлар таъсирида йиғиладиган кальцийланган қопламлар юзага келишига сабаб бўлади.

Олимларнинг фикрича, уларнинг кашфиёти кальцийнинг оқсил билан ўзаро таъсирига жавоб берадиган антитаначаларни назорат қилиш орқали кўз касалликларини даволашнинг янги усулларини ишлаб чиқишни осонлаштиради, дейилади lenta.ru сайтида.