Дала ўқув майдонининг турли ўқув нуқталарида округ қўмондонлиги, малакали офицер ва сержантлар раҳбарлигида юқори синф ўқувчиларининг жанговар қуроллар билан муомала қилишини, улардан фойдаланиш ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш бўйича машғулотлар ташкил этилди.

Биринчи маротаба қуролдан амалий ўқ отиш машқларини бажарган ёшлар 100 метр узоқликда турган нишонларга қарата 3 донадан ўқ узиб, чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик фанидан олган назарий билимларини амалда мустаҳкамлаш имконига эга бўлди.