Тадбир Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилди. У рассомлик бўлими устозлари Моҳира Раҳматжонова ва Азизахон Шоймуродова ташаббуси билан ташкил қилинди.
Кўргазманинг асосий мақсади — онкологик касалликка чалинган болаларни ижтимоий ҳаётга фаол жалб этиш, улар учун тенг имкониятлар яратиш ҳамда жамиятда бағрикенглик ва инсонпарварлик тамойилларини мустаҳкамлашдан иборат.
Тадбир доирасида болаларнинг ижодий ишлари намойиш этилди. Хайрия савдосидан тушган маблағлар эса уларнинг таълими ва ижодий ривожи учун йўналтирилди.
Шунингдек, болажонлар учун қувноқ куй-қўшиқлар янгради, иштирокчиларга диплом ва совғалар топширилди.