Президентимизнинг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони ҳамда Ўзбекистон ёшлари форумида белгилаб берилган топшириғига мувофиқ, ёшлар билан “маҳаллабай” ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида Яккасарой тумани ёшлари, ҳудуд сектор раҳбарлари ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ходимлари иштирокида навбатдаги очиқ мулоқот ўтказилди.
Учрашувда ёшлар ўзларининг таклиф ва муаммолари билан иштирок этди. Уларнинг фикр-мулоҳазалари сектор раҳбарлари томонидан тингланди ҳамда керакли маслаҳатлар бериб ўтилди.
Ушбу ўтказилган учрашувда Яккасарой тумани секторлар кесимида 5 нафар ёшлар ишга жойлаштирилган бўлса, яна 5 нафар ёшларга мономарказда касб ўрганиши учун йўлланмалар берилди.
Шунингдек, “Ёшлар дафтари”га киритилган 15 нафар ёшга ўзини ўзи банд қилишлари учун тикув машинаси, парда ишловчи дазмол ва 14 нафарига музлаткич, минипеч, миксер, блендер, газ плита, микротўлқинли печ ҳамда 1 нафар ёшга хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритиши учун электроскутер топширилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, имконият эшиги бўлган “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан бугунги кунга қадар Яккасарой туманида 201 нафар “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга умумий 943 млн. 944 минг сўм миқдорида пул маблағлари йўналтирилди. Яъни бир марталик ёрдам, ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқитиш, ҳарбий хизмат, ёшларга ўзини ўзи банд қилишлари учун асбоб-ускуналар олиб берилган бўлса, “Беш ташаббус” доирасида бўлиб ўтган тадбирларни молиялаштириш учун 930 млн. сўм маблағ сарфланди.
Бу ҳеч бир ҳудудда ёшлар эътибордан четда қолмаётганлигидан далолат беради.
Дилноза Абдуҳамидова,
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги
Тошкент шаҳар бошқармаси матбуот хизмати ходими