Дарсларда иштирок этган ёшлар ва кўплаб қизиқувчан юртдошларимиз музей томонидан ташкил этилган маҳорат дарсларида нафақат лойни жонлантириш, кулолчилик асарлари яралишига гувоҳ бўлдилар, балки унутилмас таассуротлар олдилар. 

– Кулолчиликка қизиқадиган ёшларимиз бунчалик кўп дея ўйламаган эдим, – дейди уста кулол. – Уларнинг кўзларидаги ҳайрат ва кулол дастгоҳига яқинлашганидаги ҳаяжонни кўриб ждўуа хурсанд бўлдим. Қўлимдан келганича кулолчиликнинг сир-асрорларидан баҳраманд қилишга ҳаракат қилдим.     

Эслатиб ўтамиз, Музейлар ҳафталиги доирасида ёғоч ўймакорлиги бўйича маҳорат дарслари 6 сентябр куни соат 21.00 га қадар ўтказилади.