Мусобақа 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган эркаклар (ўғил болалар) ва 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган аёллар (қизлар) ўртасида алоҳида гуруҳларга бўлинган ҳолда олиб борилди.

Ушбу турнир Президентимизнинг ёшлар ижодий салоҳиятини кашф этиш заруриятига қаратилган тамойилларини қўллаб-қувватлаш учун ўтказилди. Буни амалга оширишнинг энг яхши усулларидан бири – шахмат ўйинини ёшлар орасида оммалаштириш ва янги шахматчиларни қўллаб-қувватлашдан иборат.

Турнир бошланишидан олдин қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтиб, рақиблар ва биринчи партиядаги шахматлар ранги аниқланди. Мусобақанинг бош ҳаками – Сирожиддин Зайниддинов – заиф эшитувчилар орасида икки карра жаҳон чемпионидир. Турнир олимпия тизимига асосланган ҳолда ўтказилиб, унда ютқазган одам ўйиндан чиқади. Агар кучлар тенг келса, қайта ўйин ўтказилади. Ҳар бир ўйинчи учун битта партияда 10 дақиқа ва ҳар бир юриш учун уч сониядан вақт берилади.

Йигитлар орасида Сардор Мамаражабов ғалаба қозонган бўлса, қизлар орасида Илтифот Абдумажидова ғолиб бўлди.

Барча иштирокчилар рағбатлантирувчи совғаларга, ғолиблар эса – телевизорларга эга бўлди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.