Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти раислигига Тўхтамуродов Беҳзод Тоир ўғли номзоди кўриб чиқилиб, кўпчиликнинг овози билан маъқулланди.

Беҳзод Тўхтамуродов 1996 йил 2 июлда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий. Рус ва инглиз тилларида эркин сўзлаша олади.

Бугунги кунда Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация маркази директори ўринбосари лавозимида фаолият олиб бормоқда. Шунингдек, у халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати ҳисобланади.

2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.