Кеча Бўстонлиқ тумани “Ёшлар оромгоҳи”да Кинематография агентлиги ташаббуси билан Миллий кинематографияни ривожлантириш Маркази ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ёшлар билан ижодий учрашув ташкил этилди.
Унда Марказ томонидан соҳада амалга оширилаётган янгиликлар бўйича маълумотлар берилди. Сўнгра Агентлик буюртмасига биноан суратга олинган режиссёр Зилола Жўраеванинг “Афв” фильми тақдим этилди.
Маълумот учун, Наврўз арафаси таниқли киноижодкорлардан иборат Кинокарвон вилоятлар бўйлаб ижодий сафарга чиқиши белгиланган. Шунингдек, халқимиз учун миллий фильмлар намойиши ҳам кўзда тутилган.
Кинематография агентлиги Ахборот хизмати