Ушбу 2021 йил Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб эълон қилиниши ўз ўрнида биз ёшларга бўлган эътиборни янада ошишига каттадан-катта имкониятлар эшиги очилишига туртки бўлди десак муболаға бўлмайди. Албатта, Ўзбекистон келажаги буюк давлат ва ўсиб келаётган ёш авлодга бўлган кучли эътибор бу яна бир карра исбот бўлмоқда. Бугунги кунда ёшларни қўллаб-қувватлаш учун беқиёс имкониятлар яратилмоқда. Хусусан таълимга қаратилган кучли ёндашув келгусида Ватанимиз равнақи йўлида хизмат қиладиган этук кадрларни этишиб чиқишида муҳим аҳамият касб этади. Ёшларни фан, техника, спорт ва яна кўплаб соҳаларда ривожланиб боришида бўлган шарт-шароитлар бутун дунё мамлакатлари орасида қизиқиш уйғотмоқда. Зеро, буюк келажак бунёдкорларига, яъни биз ёшларга зарур имкониятлар яратиш Ватан тараққиётига қўшилган муносиб ҳиссадир.
Ёшларга эътибор-келажакка эътибор
Ҳаммамизга маълумки, бугунги кунда ўсиб келаётган ёшлар ўртасида ўзига ва атрофдагиларига зарар этказувчи хулқ-атвор, жиноятчилик,назоратсизлик-ҳуқуқбузарлик каби қўштирноқ ичидаги иллатларнинг пайдо бўлаётгани, ёшлар бу каби иллатларнинг сабабчиларига айланиб қолишаётганлари бу ота-она назоратидан четда қолганидан далолатдир. Чунки ҳар бир фарзанд оиладаги муҳитга қараб шаклланади. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, барча ота-оналарни яна бир бор фарзанд тарбияси учун бефарқ бўлмасдан, алоҳида эътибор билан ёндашсалар, ўз фарзандининг бундай салбий оқибатлардан сақлаган бўлар эди. Ўзбекистон ёшлар мамлакати ва Ўзбекистоннинг эртанги куни бугунги кунда ёшларнинг қандай таълим тарбия олишларига боғлиқ.
Ёшлар мустақил ҳаётга қай даражада тайёр?
Ёхуд ҳар қандай жамият учун ёш авлоднинг тақдири устувор вазифалардан бири бўлиб келмоқда Бугунги кунда энг долзарб саволлардан бири бу ёшларнинг мустақил ҳаётга бўлган муносабати бўлиб, кўп ҳолларда бу борада камчиликларга дуч келмоқдамиз. Ёшлар тарбияси ҳамма даврлар, ҳар қандай жамият учун ҳам энг устувор вазифалардан бири бўлиб келган. Айниқса, бугунги глобаллашув даврида ўзига хос ва мос миллий, диний қадриятларга асосланган халқимизнинг тарбия борасидаги азалий анъаналари Оммавий маданият, менталитетимизга ёт ғоя ва қарашлар таъсирида асл моҳиятини йўқотиб бораётгани барчамизни ташвишга солади. Ушбу жараёнга, яъни тарбия масаласига ўз вақтида жиддий эътибор қаратмасак, эртага кеч бўлиши, тузатиб бўлмас даражадаги оқибатларга олиб келиши мумкин. ХХИ асрда яшаётган эканмиз, биз ёшлар учун кўплаб янги марраларни забт этиш учун кенг кўламли имкониятлар яратилиб келинмоқда. Булардан қай даражада унумли фойдаланиш ёки беэътибор бўлиш ўз қўлимизда.
Таълим тизимида олиб борилаёрган ислоҳатлар, чет эл андозаларига асосланган жараёнлар ўзини оқламоқдами?
Мамлакат тараққиётида таълим соҳаси муҳим аҳамият касб этади. Олий таълим муассасаларида бу борада талайгина ўзгаришларга гувоҳ бўлишимиз мумкин. Мисол тариқасида замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозланган кенг, ёруг аудиторияларда ўзгача масъулият билан талаба дарс олишга интилиши инсонга завқ бағишласа, баъзи мамлакатларда бу орзуга айланмоқда. Шу туфайли ҳар бир дақиқаларни қадрига этайлик. Зеро бесамар ўтган бир сония ҳам келажакда салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Ватанимиз равнақи йўлида муносиб ҳиссамизни қўша олсак марра бизники! Зеро, ҳар бир кун янги имкониятлар эшигини очиб беради.
Феруз Ҳакимов,
Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси.