Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, мусобақанинг сўнгги икки куни ёшлар жами 14 та вазн тоифасида ғолиблик учун татамига чиқди. Сўнгги кун беллашувлари оғир вазн тоифаларида ўтказилди ва унда Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 1 та кумуш ва 5 та бронза медалига эга чиқди.

Қитъа чемпионати якунида эса Камол Муродов ва Искандар Расулов мураббийлигидаги ўзбекистонлик дзюдочилар 5 та олтин, 1 та кумуш, 8 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 15 давлат орасида иккинчи ўринни қўлга киритди. Жанубий Корея терма жамоаси 6 та олтин, 1 та кумуш, 6 та бронза медали билан бу борада биринчи бўлишди. Кучли учликка 2 та олтин, 7 та кумуш ва 6 та бронза медали билан Қозоғистон терма жамоаси якун ясаб берди.

Шоҳсупага кўтарилган ёшларимиз:

Олтин медал:
-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова
-66 кг: Азизбек Ортиқов
-57 кг: Шукуржон Аминова
-90 кг: Жаҳонгир Маматраҳимов
+100 кг: Исломбек Равшанқулов

Кумуш медал:
+100 кг: Ўткирбек Тўрабоев

Бронза медал:
-52 кг: Умида Жуманиёзова
-63 кг: Фарангиз Режепова
-70 кг: Шаҳло Эгамберганова
-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева
+78 кг: Моҳинур Пармонова
-73 кг: Ҳожиакбар Тошев
-81 кг: Нурбек Муртазоев
-100 кг: Муҳаммадқодир Мансуров

Аввал хабар берганимиздек, ўсмирлар терма жамоамиз мусобақани умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашган эди.