Рауф Инилеев мураббийлик қилаётган  футболчиларимиз дастлабки баҳсда мезбон Беларусь ёшлар жамоасига (U17) қарши майдонга тушди.

Афсуски, ёшларимиз биринчи ўйинни мағлубият билан бошлади. Ҳисобни 25 дақиқада мезбонлар ўйинчиси Тимофеф Мартинов очган бўлса, 28 дақиқада Матвей Михарин иккинчи голни киритди. Орадан олти дақиқа ўтгач Вадим Киселев ҳисобни 3:0 га етказди.

68 дақиқада эса, Данила Чул меҳмонлар дарвозасини яна бир бор ишғол қилди. Фақат 72 дақиқага келиб Муроджон Комилов ҳисобни қисқартиришга эришди. Орадан 4 дақиқа ўтгач Саидумархон Саиднуруллаев ҳисобни 2:4 кўринишига олиб келди.