Қарор билан 2023-2027 йилларда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш концепцияси ҳамда уни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

Концепцияда белгиланган тадбирлар 5 босқичда амалга оширилади:

1-босқич (3–7 ёш);

2-босқич (7–10 ёш);

3-босқич (11–17 ёш);

4-босқич (18–21 ёш);

5-босқич (22–30 ёш).

Қарорга кўра, жумладан, қуйидагилар амалга оширилади:

-маҳаллалардаги кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалардаги ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида “Эзгу амал” саховат карвонлари ташкил этилади;

- “Амир Темур издошлари”, “Жалолиддин Мангуберди ворислари” ҳарбий-спорт мусобақалари ўтказилади;

- Ёшлар ўртасида 4 босқичда (маҳалла – туман – вилоят – республика) “Шунқорлар” ҳамда “Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусобақалари ўтказилади.