Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги тизимида Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан 2021 йилга мўлжалланган “ЁШЛАР ДАСТУРИ”га кўра бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда “Ўзархив” агентлиги ва унинг тизимидига ташкилотларда жами 491 нафар ( 25 фоиз) 30 ёшгача бўлган ёшлар фаолият олиб бормоқда.

2020-2021 ўқув йили учун “Ўзархив” агентлиги директори У.Юсуповнинг тавсияномалари асосида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети махсус сиртқи таълим шакли бўйича 100 га яқин архив ходимлари талабаликка тавсия этилди ҳамда улар синов имтиҳонларисиз ўқишга қабул қилинганлар.

Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги буйруқлари асосида, соҳада фаолият олиб бораётган ёшларни Агентлик ҳузуридаги Архив иши ва иш юритиш илмий-методик марказида 30 ёшгача бўлган архивчи ёшларни бепул малака оширишлари учун шароит яратилди. Шу кунга қадар соҳада фаолият олиб бораётган 100 дан ортиқ ёш ходимлар архив иши ва иш юритиш йўналишлари бўйича бепул малака оширди ҳамда уларга белгиланган тартибда сертификат топширилди. 2021 йил якунига қадар соҳада фаолият олиб бораётган барча 30 ёшгача бўлган архив ходимларини малакасини ошириш белгиланган.

Бугунги кунга қадар соҳада фаолият олиб бораётган 40 дан ортиқ фаол ва ташаббускор ёшлар “Ўзархив” агентлигининг диплом, Фахрий ёрлиқ ва Ташаккурномалари билан тақдирланди.

“Ўзархив” агентлиги тизимидаги архив муассасалари ходималарининг ҳуқуқий ва шахсий маданиятини юксалтириш, ҳуқуқий онгини ҳамда соҳага оид билимларини ошириш, шунингдек баҳор байрамларини муносиб нишонлаш мақсадида 2021 йил 3-4 март кунлари Андижон вилоятида “Балли қизлар” республика кўрик танлови ўтказилди. Мазкур танловга тизимдаги 120 яқин аёл-қизлар қамраб олинди.

Жорий йил 26 март куни “Агентлик кубоги” спорт мусобақалари ўтказилди. Мазкур спорт мусобақаларига республика  бўйича давлат архивларидан жами 400 нафар архивчи ёшлар жалб этилди. Давлат архивларида спорт тарғиботи бўйича кунлик машғулотлар ўтказилиши йўлга қўйилган.

Архивчи ёшлар ўртасида ҳуқуқий саводхондлик ва соҳага доир билимларини ошириш мақсадида “Зукколар” интелектуал ўйинлар ўтказилмоқда. 2020 йилда ушбу ўйинларга республика бўйича жами 85 нафар ёшлар жалб этилган бўлса, 2021 йилда 100 га яқин ёшлар мазкур мусобақаларда фаол иштирок этдилар. 8 июнь куни соат 17.00 да Бухоро шаҳрида ушбу ўйинларнинг финал босқичи ўтказилади. Финалда Навоий ва Наманган вилояти жамолари иштирок этади.

Архивчи ёшларнинг хорижий давлатларга малака ошириш ва тажриба алмашишга юбориш йўлга қўйилган. Жумладан жанубий Корея, Россия ва Қозоғистон давлатларига ҳар йили юборилади. 2020-2021 йилларда пандемия муносабати билан юбориш имконияти чекланган бўлсада, ушбу йилларда 5 та халқаро, 4 та республика конференцияларида 150 га яқин ёш архивчилар фаол иштирок этдилар.

Республикамизда ҳар йили 9 июнь - Халқаро архивлар кунини нишонлаш доирасида янги қурилган ёки капитал таъмирдан чиққан архив биносини фойдаланишга топшириш, ёш архивчилар форумини ва бошқа қатор тадбирларни ўтказиш анъанага айланган.

Республика  “Ёш архивчилар форуми” ҳамда 9-июнь – Халқаро архивлар куни ва 15 июнь “Архив иши тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганлигининг 11- йиллиги муносабати билан бир қатор тадбирлар ўтказилиши белгиланган. Хусусан “Зукколар” интеллектуал ўйинлари финал босқичи, ёшларнинг маданий ҳордиқ чиқаришлари ва зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида Бухоро тарихий обидаларига саёҳат, Когон тумани давлат архивининг фойдаланишга топшириш маросими, “Архив иши ва иш юритишни такомиллаштиришда инновацион ғоялар ва методик ечимлар” мавзусидаги Конференция, “Йилнинг энг фаол ёш архивчи ходими” республика кўрик танлови, “Нутқ маданияти ва нотиқлик” - “Time-management” -  “Табий усулда реставрация учун елим тайёрлаш (Корея тажрибаси)” мавзуларида мастер-класслар ўтказалади.