Президентимизнинг Наманган вилоятига ташрифи доирасида, Наманган шаҳрининг “Бунёдкор” маҳалласи ҳудудини ободонлаштириш, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, ички йўлларни таъмирлаш, ирригация тадбирлари учун сув етказиб бериш, аҳоли бандлигини таъминлаш, томорқалардан самарали фойдаланиш каби масалаларни ҳал қилиш борасида топшириқ берилган эди.

Топшириғга асосан Янгиқўрғон туманининг “Булоқбоши” қишлоғидаги ер ости сув манбааларидан фойдаланган ҳолда, маҳалла аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида лойиҳа-смета хужжатлари ишлаб чиқилиб, кенг кўламли қурилиш-монтаж ишлари олиб борилди.

Натижада, “Булоқбоши” сув олиш иншоотида 8 та тик қудуқлар қазилиб, “Ёшлик” сув тақсимлаш иншоотигача жами 22,1 км Д-700 мм диаметри қувурлар монтаж қилинди.

“Ёшлик” сув тақсимлаш иншоотида эса 2 та ҳар бирининг хажми 5000 м3 бўлган тоза ичимлик сувни сақлаш ховузлари қурилди.

“Ёшлик” сув иншоотидан “Мустақиллик” иншоотигача

9 км узунлигида диаметри Д-500 мм бўлган асосий тармоқ тортилиб, “Бунёдкор” ва “Саҳоват” маҳаллаларидаги 3,3 мингдан ортиқ хонадонларни ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида, жами 202,9 км ички тармоқлар туширилди ва аҳоли хонадонларининг кириш қисмларига сув ҳисоблагичлар ўрнатиш орқали сув тармоқларига уланди.

Бугунги кунда, мазкур лойиҳа доирасида, нафақат “Бунёдкор” ва “Саҳоват” маҳалларида истиқомад қилувчи 16 минг нафардан ортиқ аҳоли қолаверса, “Янги Наманган” туманининг “Мустақиллик 5 йиллиги”, “Ёшлик”, “Ахсикент”, “Меҳнатобод”, “Мингтерак”, “Тинчлик” ва “Оромгоҳ” маҳаллаларидаги 43 минг ортиқ аҳоли ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланади.