Қайд этилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида ўрмон ҳудудида ов қилишга рухсат этилмаган даврда 1989 йилда туғилган овчи М.А.томонидан ёввойи тўнғизни овламоқчи бўлган пайтда тўхтатиб қолинди.
Ноқонуний ов қилмоқчи бўлган овчининг ёнидан 1 дона ов қуроли ва балиқ овлаш учун мосламаси Оҳангарон тумани Ички Ишлар бўлимига топширилди.
Шунингдек, ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома тузилди ва тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериш учун Суд органига юборилади.