"Абдулла Қаҳҳор. Ўн учинчи қалдирғоч" фильми Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил Адиблар хиёбонига ташрифи давомида берилган топшириқлари юзасидан тасвирга олинмоқда. Мазкур кинокартина "Халқ юраги" номи остида суратга олинаётган туркум фильмлардан бири. Сценарий муаллифлари Шойим Бўтаев, Иқбол Қўшаева, режиссёр Илҳом Ҳайдаров.
Ҳужжатли фильмнинг тасвирга олиш жараёнлари Абдулла Қаҳҳор уй-музейи, Адиблар хиёбони, Тошкент молия институтида бўлиб ўтиши режалаштирилган.