Аниқланишича, ушбу ЙТҲ жорий йилнинг 16 июль куни содир этилган. 2005 йилда туғилган Р.М. ҳайдовчилик гувоҳномасига ва бошқа тегишли ҳужжатларга эга бўлмасдан EQUINOX автомобилини бошқариб, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида Nexia-3 автомашинаси билан тўқнашиб кетган. Қизиғи Nexia-3 автомашинаси ҳайдовчисининг ҳам ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмагани аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида иш кўриб чиқилди.
Унга кўра, EQUINOX ҳайдовчиси МЖтКнинг 133 ва 135- моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбдор деб топилди. Унга нисбатан МЖтКнинг 133 ва 33-моддасини қўллаб БҲМнинг 3 баравари, (990 000 сўм) МЖтКнинг 135-моддаси 2-қисми билан БҲМнинг 5 баравари (1 650 000 сўм) жарима жазоси тайинланди.
Nexia-3 ҳайдовчиси эса МЖтКнинг 135-моддаси 2-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбдор деб топилди ҳамда унга нисбатан БҲМнинг 5 баравари (1 650 000 сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланди.