Бугунгача Ҳаракат ташаббуси билан Марказий Осиё мустақил экспертлари платформаси, минтақа ННТларининг биринчи академияси ташкил этилди. Шунингдек, Ўзбекистон ҳамда Туркиянинг иккита шаҳри “қардош шаҳарлар” мақомига эга бўлди, деб хабар беради “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати.

2024 йилдан “Юксалиш” ҳаракати халқаро ташкилот сифатида минтақа ва ривожланган мамлакатлардаги жамоат институтлари, “ақл марказлари” ҳамда сиёсий доиралар билан алоқаларни ривожлантиришга, “мулоқот майдонлари”ни яратишга кўмаклашишни режалаштирган.